Google Play orqali oling
«Рўза тутинглар, саломат бўласизлар»

«Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун яхшироқдир»
وَأَن تَصُومُوا خَيْرٌ لَّكُمْ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
(Бақара сураси, 184-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар», деганлар.

Бир ой тўлиқ рўза тутгандан сўнг танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!

1. Баданингиздаги саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

2. Ошқозон ости бези фаол ишлайди. Шу боис қандли диабет касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

3. Мия никотин моддасидан халос бу‌лади. Бу нарса папиросни ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос этади.

4. Қаришни уч ойга ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб зарарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади.

6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва уларнинг носоғломларини чиқариб юборади.

7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек, жигар қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.

Рўза тутувчи киши ҳаддан ташқари тўйиб овқатланиши керак эмас. Албатта, керагидан ортиқ овқатланиш соғлиққа зарар. Кундалик овқатланишдан фарқи – фақат тушлик қилинмайди.

© arabic.uz

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
.....................................................