«Бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар...»
Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойиб!
Ушбу улуғ кунлардаги ибодатларида Роббларига:
اَللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»
(Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт), деб дуо қиладилар-да, аммо ўзлари одамларни, яқинларини, қариндошларини ва биродарларини афв қилишмайди, кечиришмайди.
Ахир Аллоҳдан афв қилишини талаб этиб туриб, ўзи бандаларни кечирмасликдан уялмайдими?
Эй Аллоҳнинг бандалари! Кечиримли бўлинглар, шояд Аллоҳ ҳам сизларни кечирса!
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
وَلْيَعْفُوا۟ وَلْيَصْفَحُوٓا۟ ۗ أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ ٱللَّهُ لَكُمْ ۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌ
«Бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?!» дея марҳамат қилган
(Нур сураси, 22-оят).
© arabic.uz
...............................................................