Рўзани бузмайдиган амаллар
▪️ Рўза тутганлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб қўйса; Аммо бу ҳолатда рўзадорлиги эсига тушиши биланоқ, дарҳол еб-ичишни тўхтатиши керак.
▪️ Кундуз куни рўзадор ухлаб, дам олиб уйқусида эҳтилом бўлиб қолса; Бу ҳолатда рўза очилмайди. Бу одам ғусул қилиб ибодатларини адо қилаверади;
▪️ Кўзга дори томизса ёки сурма қўйса; Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг мазаси билинса ҳам рўза очилмайди;
▪️ Қон олдирса;
▪️ Мисвок ишлатса;
▪️ Муболағасиз оғиз-бурунни чайса; Рамазон ойида таҳорат пайтида оғиз чайилганда сув томоғда ғарғара қилинмайди, бурунга сув олинганда охиригача тортилмайди. Чунки бу ҳолатларда сув ичкарига ўтиб кетиб, рўзани очилишига сабаб бўлиши мумкин;
▪️ Ғусл қилса; Бунда устидан сув қуйиб яъни душ қабул қилиши мумкин. Аммо рўзадор ваннани тўлдириб ичига тушиб ўтиришдан ёки бассейнга тушишдан сақланиши лозим.
▪️ Салқинлаш мақсадида ҳўл латтага ўраниб олса;
▪️ Ғийбат қилса ҳам рўза очилмайди, балки рўзанинг савобидан маҳрум бўлиб қолади;
▪️ Оғзини очишни ният қилса ҳам рўза очилмайди, балки тутган рўзасининг савоби мукаммал бўлмайди;
▪️ Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди; Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
▪️ Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўза очилмайди;
▪️ Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни кавласа ҳам рўза очилмайди; Аммо бу ишларни қилмаган маъқул.
▪️ Балғам ёки мишиқнинг кириши ёки чиқиши билан ҳам рўза очилмайди;
▪️ Қасддан қайт қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди. Агар қасддан, ўз ихтиёри билан қайт қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди;
▪️ Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўза очилмайди; Аммо шундай бўлса-да, оғиздан ташқарига чиқариб, сўнгра яна оғзига солиб ютса, рўза очилади.
▪️ Оғиз сўлагини ютса рўза очилмайди; Аммо ташқарига чиқариб ютса рўзаси очилади.
▪️ Жунуб ҳолда юриш билан ҳам рўза очилмайди;
▪️ Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўза очилмайди.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
...............................................................