Гуноҳкорни шарманда қилманг
Гуноҳкорларни шарманда қилманглар. Зеро, ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси остида яшаймиз. Агар У Зот пардани кўтарса, ҳаммамиз шарманда бўламиз. Гуноҳларимиз ҳам, тойишларимиз ҳам нақадар кўп!
Яхшиси унинг ўзига алоҳида насиҳат қилинглар. Насиҳатни ҳам ўзингларни юқори олишу уни паст кўриш билан эмас, муҳаббатдан келиб чиқиб қилинглар.
"Шарманда эмас, насиҳат қилинг. Шикаст эмас, танбеҳ беринг. Ўз тоатингизга керилманг. Ўзганинг гуноҳи устидан кулманг".
Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шундай дейди:
Қай бир банда биродарини бирон гуноҳи учун айблайдиган бўлса, ўзи ҳам ўша гуноҳга мубтало бўлмай қолмайди. Кимнингдир бирон гуноҳидан воқиф бўлсангиз, Аллоҳ уни ҳам, бизларни ҳам кечирсин, деб айтинг.
Шундай экан, одамларни кузатманг, гуноҳ қилишларини пойламанг, яширганларини ошкор қилманг, жосус бўлманг.
Ўз устингизда ишланг. Айбларингизни ислоҳ айланг. Зеро, сиз ўзгалар гуноҳига эмас, ўзингизга жавоб берасиз. Аллоҳ уларга сиздан ҳам ва ҳатто ўзларидан ҳам Раҳмлироқ.
Биронтасининг гуноҳ қилаётганини кўрсангиз, унга берган балодан мени саломат айлагани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, Парвардигорим, уларни ислоҳ, бизни эса собитқадам айла, деб айтинг.
© Муқим Маҳмуд таржимаси
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
....................................................................