Аллоҳнинг муҳаббати
Эътиборингизга 40 йилга яқин умрини Қуръони Каримни тафсир қилишга бағишлаган Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳазратларининг таъсирли ваъзларини ҳавола этамиз:
«Аллоҳ севувчидир! Яъни, У сизларга жуда муҳаббатлидир, меҳрибондир. Шу сабабли, Аллоҳ унда мўмин бандаларига тўғри йўлни кўрсатган ҳадиси қудсийда, У зот айтадики:
«Эй Одам боласи! Бирор ҳокимдан қўрқа кўрма! Модомики, ҳукмронлигим боқий экан, қўрқма! Ҳукмронлигим эса ҳеч қачон тугамайди!
Эй Одам боласи! Ризқ торлигидан қўрқма! Ваҳоланки хазиналарим тўла. Улар ҳеч қачон тугамайди!
Эй Одам боласи, сени ибодат учун яратдим! Ўйнаб юрма!
Ризқингга кафил бўлдим. Кўп ҳам овора бўлма! Иззатим ва Жалолимга қасамки, сенга тақсим қилганимга рози бўлсанг, қалбингга ҳам, танангга ҳам роҳат бераман. Менинг ҳузуримда мақталганлардан бўласан!
Агарда тақсим қилганимга рози бўлмасанг, Иззатим ва Жалолимга қасамки, устингга дунёни ҳоким қилиб қўяман. Унда ҳудди ваҳший ҳайвон ўз ўлжаси кетидан қувгандек қувлаб юрасан. Сўнгра, тақсим қилганимдан ўзга нарсага эришолмайсан!
Эй Одам боласи, осмонлару ерни яратдим. Уларни яратиш Мени ожиз қолдирмади-ю, сенга берадиганим кунлик ризқинг ожиз қолдирармиди?!
Эй Одам боласи, Мендан эртанинг ризқини сўрама! Худди сендан эртанги амални талаб қилмаётганимдек!
Эй Одам боласи! Сенга ўта муҳаббатлиман. Сендаги ҳаққим ҳурмати, Менга муҳаббатли бўл!»
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
....................................................................