Google Play orqali oling
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари

«Эй одамлар, мен билан ваъдалашилган жой бу дунё эмас, мен билан ваъдалашилган жой ҳавзи кавсардир. Аллоҳга қасам, мен у ерни мана шу турган жойимдан кўряпман.

Эй одамлар, мен сизларнинг камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқмайман, лекин сизлардан аввалги умматга ўхшаб дунё келиб, улар ўша дунё учун кимўзарга мусобақалашиб, уларни бу нарса ҳалокатга элтгани каби, сизларнинг ҳам улар каби дунёга мағрур бўлиб қолишингиздан қўрқаман.

Эй одамлар, намоз, намоз ва яна намоз. Аллоҳга қасам ва яна қасам намоз...

Эй одамлар, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар, Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан.

Эй одамлар, бандага дунё билан Аллоҳ ҳузуридаги нарсани ихтиёри берилди. Банда Аллоҳ ҳузурини танлади. (Бу билан ўзларини назарда тутганлар). Аллоҳ сизларга бошпана берсин, муҳофаза қилсин, нусрат ато қилсин, собитқадам қилсин, Аллоҳ ўзи қўлласин!

Эй одамлар! То қиёматга қадар менга эргашган умматларимга менинг номимдан салом йўлланглар!»

© arabicuz

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
................................................................