Google Play orqali oling
Муслим тақвими жамоаси: Улашишни одат қилайлик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Муслим тақвими иловаси оммага 2014 йил март ойида тақдим қилинди. Сал кам 10 йил сиз азизларнинг хизматингизда бўлди.
Ўзининг бирқадар афзалликлари билан сиз учун қадрли бўлиб улгурди алҳамдулиллаҳ.

Бундан кейин ҳам илова янгиланишда, ривожланишда бардавом бўлиши учун жамоамиз билан ҳаракат қиламиз, инша Аллоҳ! Фақат, қарс икки қўлдан деганидек, бунда сизларнинг қўлловингиз ҳам катта рол ўйнайди.

Илова ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшиш жуда осон ва буни қуйидаги ишлар билан амалга оширишингиз мумкин:

- Постлардаги Улашиш тугмалари орқали дўстларингизга улашиб туришни одат қилиш;
- Намоз вақтлари эслатмалари чиққанда Улашиш тугмалари орқали улашиш;
- Плей маркетда илова ҳақида яхши баҳо бериш;
- ва таклифларингизни @muslimtaqvimibot ботида беришингиз мумкин.

Ҳамма ишда муҳими оз-оздан бўлса ҳам давомийликдир.
Шуни унутманг! Иловани улашганингизда ундан фойдаланган ҳар бир мусулмоннинг олган савобларидан сизга ҳам ажр бориб туради, инша Аллоҳ!

Аллоҳ ҳамжиҳатлигимизни бардавом, илмларимизни манфаатли қилсин, яхшиликларда бирдам бўлайлик!

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
...............................................................